Янгиликлар

  • Игорь Шквирин: “Мақсадимиз жамоани кучли ўнликка олиб кириш”

  • Сана: 07.08.2017
  • “Сўғдиёна” – “Бунёдкор” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида жиззахликлар устози иштирок этди.

    - Натижадан қониқдим. Чунки янги жамоа билан атиги иккита машғулот ўтказгандим холос. Кучли рақиб билан дуранг қайд этиш хозирги ҳолатимиз учун яхши натижа, деб ўйлайман. Ўйин сифати борасида ҳали иш олиб боришимиз керак. Мақсадимиз жамоани кучли ўнликка олиб кириш. Машғулотларда ишлаб, жамоани ғалабалар сари руҳлантиришимиз керак. Шу орқали мухлисларимизни хурсанд қилишимиз мумкин, - дейди Игорь Анатольевич.

Мавзуга оид бошқа хабарлар