Янгиликлар

  • “Сўғдиёна” – “Бунёдкор” учрашуви ҳакамлари

  • Сана: 01.08.2017
  • ЎзПФЛ олий лига 16-тур учрашувларига тайинланган ҳакамлар гуруҳларини эълон қилди.

    Унга кўра, 6 август куни Жиззах шаҳрида бўлиб ўтадиган “Сўғдиёна” – “Бунёдкор” баҳсини Ҳасан Рўзиев бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб боришади. Қайд этиш керакки, Рўзиев фаолияти мобайнида бунгача “қалдирғочлар” иштирокидаги 8та учрашувда бош ҳакамлик қилган.

    Олий лига-2017, 16-тур
    6 август, якшанба
    “СЎҒДИЁНА” – “БУНЁДКОР”
    Бош ҳакам: Ҳасан Рўзиев (Тошкент)
    Қанот ҳакамлари: Расулжон Фозилов (Наманган), Мўминжон Мажидов (Наманган)
    Захира ҳаками: Фирдавс Норсафаров (Қарши)
    Назоратчи: Шамиль Жумаев (Шахрисабз)
    ЎзПФЛ вакили: Бахтиёр Маметов

Мавзуга оид бошқа хабарлар