Янгиликлар

  • Миржалол Қосимов: “Динамо” тартибли ўйин кўрсатди”

  • Сана: 01.08.2017
  • “Бунёдкор” – “Динамо” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “қалдирғочлар” устози иштирок этди.

    - “Динамо”ни ҳимоядан ўйнашини билардик. Шунга яраша тайёргарлик кўргандик. Бироқ рақибнинг метин ҳимоясини ёриб ўтиб, гол уришнинг имкони бўлмади. Шукуров ва Комиловда гол уриш учун имкониятлар бўлганди. Бироқ йигитлар вазиятларни голга айлантира олишмади. Рақиб бугун тартибли ўйин кўрсатди. Захирадан майдонга туширган янги кучлар кутилган ўйинни намойиш қила олишмади. Рақиб тўлиқ куч билан ҳимояга ётиб олган ўйинларда марказдан ҳужум қилавериш доимо натижа бермаслиги мумкин. Шу боис қанотлар фаоллигига урғу бергандик. Бироқ захирадан қўшилганлар улардан нима истаганимизни тушуниб етишмади шекили. “Динамо” аввалги босқичда ўз уйида керакли натижани қўлга кирита олмай, меҳмонда “Машъал” устидан ғалаба қозона олганди. Бу ишни биз ҳам бажаришимиз мумкин, - дейди Миржалол Қосимов.

Мавзуга оид бошқа хабарлар