Янгиликлар

  • Миржалол Қосимов: “Финал сари яна бир қадам ташладик”. ВИДЕО

  • Сана: 27.07.2017
  • “Бунёдкор” – “Нефтчи” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “қалдирғочлар” устози иштирок этди.

    - Финалга яна бир қадам ташлаганимиздан хурсандман. Билмадим, биринчи ўйин натижаси таъсир қилдими ёки бошқа сабабми дастлабки 20 дақиқада хотиржамроқ ўйнадик. Ҳар қандай ҳолатга руҳан тайёр туриш лозим. Дастлабки бўлимни ўз имкониятларимиз даражасида ўтказа олмадик. Танаффусда йигитлар билан яхшилаб гаплашиб олдик ва иккинчи бўлимда бу ўз самарасини берди. Биз мухлислар учун, уларни стадионга қайтариш учун чиройли ўйин кўрсатишга ҳаракат қиляпмиз. Бугунги учрашувни мен ва Абрамов тўқнашуви эмас, аксинча “Бунёдкор” – “Нефтчи” қарама-қаршилиги деб қолишини истардим. Жамоа ва футболчилар нимани ҳисобига ўзгаришди? Аввало, тушунтириш ишларини олиб бордик. Ҳамма билан суҳбатлашиб чиқдик, жамоани ҳолатини яхшилаб тушунтирдик. Клуб тарихи қандай ёрқин эканлиги ва буни қайтариш мумкинлиги ҳақида гаплашдик. Ўйлайманки, кейинги учрашувларда янада яхшироқ ўйин кўрсатамиз, - дейди Миржалол Қўшоқович.

Мавзуга оид бошқа хабарлар