Янгиликлар

  • “Бунёдкор” ярим финалда!

  • Сана: 27.07.2017
  • Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси “Нефтчи” тўсиғидан ўтиб, мамлакат кубогининг ярим финалига чиқди.

    Хабарингиз бор, Фарғона шаҳрида ўтган чорак финалнинг биринчи учрашувида “қалдирғочлар” Достонбек Ҳамдамов ва Миржамол Қосимовнинг биттадан голлари эвазига 2:1 ҳисобида зафар қучишган эди.

    Жавоб учрашувида ҳам Миржалол Қосимов шогирдлари ишончли ғалабани қўлга киритишди. Гарчи фарғоналиклар Музаффар Музаффаровнинг пенальтидан урган голи эвазига ҳисобда олдинга ўтиб олишган бўлса-да, “Бунёдкор” кейинчалик Вадим Чемиртан, Достонбек Ҳамдамов ва Отабек Шукуров голллари “Бунёдкор”га 3:1 ҳисобидаги ғалабани келтирди.

    Шу тариқа, “Бунёдкор” мамлакат кубогининг ярим финалига йўлланма олди.

    Финал йўлланмаси учун курашда Самарқанднинг “Динамо” клуби билан рақиб бўлади.

    Ўзбекистон кубоги-2017
    1/4 финал. Жавоб учрашуви
    “БУНЁДКОР” – “НЕФТЧИ” 3:1 (1:1)
    Голлар: Музаффар Музаффаров 37 пенальти (0:1), Вадим Чемиртан 45+1 (1:1), Достонбек Ҳамдамов 58 (2:1), Отабек Шукуров 68 (3:1)
    Огоҳлантиришлар: Миржамол Қосимов 57 - Алишер Шоғуломов 69, Абдураҳмон Абдулҳақов 90+1, Дилёрбек Ирматов 90+3
    “Бунёдкор”: 25.Муроджон Зуҳуров (С), 3.Исломжон Қобилов, 4.Акрамжон Комилов, 6.Анвар Ғофуров, 8.Жавлон Иброҳимов, 9.Шаҳзодбек Нурматов (15.Фарруҳ Икромов 82), 11.Вадим Чемиртан, 17.Достонбек Ҳамдамов (22.Шохруҳ Гадоев 73), 21.Дилшодбек Аҳмадалиев, 29.Отабек Шукуров, 44.Миржамол Қосимов (28.Давронбек Умиров 65)
    Захира: 32.Суҳробжон Султонов, 14.Воҳид Шодиев, 18.Сардор Собирхўжаев, 30.Хуршид Ғиёсов
    “Нефтчи”: 1.Ўткир Юсупов, 3.Достонбек Турсунов, 4.Камронбей Кападзе, 17.Музаффар Музаффаров, 20.Дилёрбек Ирматов, 21.Мухсинжой Убайдуллаев (29.Тимур Ҳакимов 56), 23.Абдураҳмон Абдулхақов, 24.Абдужамол Исроилов, 70.Мансур Саидов (10.Мўйдинжон Мамазулунов 71), 71.Алишер Шоғуломов, 99.Отабек Ҳайдаров (9.Шерзод Ҳакимов 59)
    Захира: 16.Абдумавлон Абдужалилов, 32.Мурод Тўйчибоев, 56.Ризо Айвазов, 95.Авазбек Ўлмасалиев
    Ҳакамлар: В.Коваленко (Тошкент), А.Снетков (Янгийўл), М.Саидқосимов (Тошкент), Д.Каримов (Тошкент)
    Назоратчи: Хушвақт Мухторов (Самарқанд)
    27 июль 2017. Тошкент. “Бунёдкор” стадиони. 857 томошабин
    Биринчи ўйин - 2:1

Мавзуга оид бошқа хабарлар