Янгиликлар

  • “Бунёдкор” Шохруз Норхонов билан шартнома имзолади

  • Сана: 06.07.2017
  • Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси ўз сафига иқтидорли ҳужумчи қўшиб олди.

    Бунгача Тошкентнинг “Обод” клубида фаолият юритган Шохруз Норхонов кейинги фаолиятини “Бунёдкор” билан боғлади.

    “Бунёдкор” ва Шохруз Норхонов ўртасида уч ярим йиллик битим имзоланди.

    “Бунёдкор” оиласига хуш келибсан, Норхонов!

    БИЗНИНГ МАЪЛУМОТ
    Тўлиқ исми: Шохруз Лутфулла ўғли Норхонов
    Туғилган санаси: 13.04.1993
    Туғилган жойи: Тошкент шаҳри
    Амплуаси: Ҳужумчи
    Бўйи: 178 см
    Вазни: 70 кг

    2016-2017 йиллар мобайнида “Обод” жамоаси сафида олий лига баҳсларида 43та учрашув ўтказиб, 17та гол урган.

Мавзуга оид бошқа хабарлар