Янгиликлар

  • Халқаро йога куни Ўзбекистонда нишонланди

  • Сана: 18.06.2017
  • III Халқаро йога куни муносабати билан Тошкент шаҳридаги “Бунёдкор” стадионида махсус тадбир бўлиб ўтди.

    БМТ томонидан 21 июнь “Халқаро йога куни” деб эълон қилингани муносабати билан дунёнинг турли мамлакатларида кенг нишонланиши одат тусини олган. Жумладан, аввалги йили “Йога куни” бизнинг мамлакатимизда ҳам алоҳида тайёргарлик билан ўтказилгани кўпчиликнинг ёдида.

    Бугунги кунда йога кенг тарқалган спорт турларидан бири десак, адашмаймиз. Йога билан ҳозирда дунёнинг деярли барча давлатларида доимий равишда шуғулланишади. Чунки йога – келажак ва саломатлик гарови.

    “Бунёдкор” стадионида якшанба куни эрталаб ўтказилган очилиш маросимида Ҳиндистон Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси жаноб Винод Кумар, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Лола Элтоева тўпланганларга табрик сўзлари билан мурожаат қилишди.

    Тадбирда Ҳиндистон маданият марказида йога билан шуғулланиб келаётган юзлаб йога-ишқибозлари иштирок этди.

    Байрамни ташкил этиш ва ўтказишга ҳисса қўшган бир қатор юртдошларимизга гулдасталар тақдим этилди.

    Тадбир юксак савияда ўтди ва хотирада узоқ вақт сақланиб қоладиган бўлди.

     

Мавзуга оид бошқа хабарлар