Янгиликлар

  • Миржалол Қосимов: “Мухлислар сифатли футбол кўришди, деб ўйлайман”. ВИДЕО

  • Сана: 16.06.2017
  • “Бунёдкор” – “Қўқон-1912” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “қалдирғочлар” устози иштирок этди.

    - Учрашув қизиқарли, шиддатли ва жангавор руҳда ўтди. Бундай ўйинлар мухлисларга ёқади, деб ўйлайман. Стадионга келган ишқибозлар сифатли футбол кўришди. Қўқон шаҳридан келган мухлисларга ҳам раҳмат айтаман. Тўғри, улар уйларига тушкун кайфиятда қайтишмоқда, бироқ жангавор ўйиндан завқ олишди, деб ўйлайман. Натижадан қониқдик. Бироқ майдондаги ҳаракатларимиз устида ишлашимиз керак. Қолаверса, вазиятлардан фойдаланиш коэффициентини кўтаришимиз лозим. Чизиқлар орасида муаммолар кўзга ташланди. Балки бу толиқиш билан боғлиқдир. Чунки бир нечта футболчимиз терма жамоалар ихтиёридан эндигина қайтиб келишганди. “Қўқон-1912” жамоаси яхши таассурот қолдирди. Ҳасанов ажойиб жамоа шакллантирганига шубҳа йўқ. Рақиб таркибида маҳоратли йигитлар жамланган. Сидиқов, Райевац каби футболчилар шулар жумласидандир. Элдор Шомуродов билан алоҳида суҳбатлар ўтказяпман. Унга куни кеча статистика кўрсатдим ва ҳужумчи гол уриши кераклигини уқтирдим. Ўйлайманки, Элдорнинг кўрсаткичлари яхши томонга ўзгаради, - дейди Миржалол Қосимов.

Мавзуга оид бошқа хабарлар