Янгиликлар

  • Нўъмон Ҳасанов: “Иккинчи голни уришда оқсадик”. ВИДЕО

  • Сана: 16.06.2017
  • “Бунёдкор” – “Қўқон-1912” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида қўқонликлар устози иштирок этди.

    - Учршув жуда чиройли ва ҳужумларга бой бўлди. Умуман стадионга келган мухлисларга манзур келадиган ўйин кўрсатдик, деган бўлардим. Фурсатдан фойдаланиб, Қўқон шаҳридан келган мухлисларга миннатдорчилик билдириб ўтмоқчиман. “Бунёдкор” кўпчилик бўлиб ҳужумга ўтди. Натижада ҳимоячиларимиз муаммоларга дуч келишди. Рақиб ҳисобда олдинга ўтиб олгач, биз ўз-ўзидан ҳужумга ўтдик. Афсуски, иккинчи голни уришда аниқ ўйнай олмадик. Мағлубиятсиз серияни йўққа чиқарганимиз ёқимсиз, - дейди Нўъмон Ҳасанов.

Мавзуга оид бошқа хабарлар