Янгиликлар

  • Ёшлар биринчилиги: “Бунёдкор” – “Қўқон-1912” 1:2

  • Сана: 15.06.2017
  • Ёшлар биринчилигининг 13-турини “Бунёдкор” – “Қўқон-1912” баҳси якунлаб берди.

    Ушбу учрашувдаги ғалаба ҳар иккала жамоа учун ҳам муҳим эди. Ёш “қалдирғочлар” ғалаба қозонсалар мусобақа жадвалида биринчи ўринга кўтарилиб олишарди. “Қўқон-1912” ёшлари ютуқни ўз томонига оғдирсалар кучли учликка кириб олишарди.

    Шу боисдан ҳам ўйиннинг аҳамияти юқори бўлди. Дастлабки бўлимда жамоалар эҳтиёткор ўйин кўрсатишди. Шунинг учун ҳам биринчи таймда ҳисоб очилгани йўқ. Танаффусдан кейин “қалдирғочлар” ҳисобни очишди. Ташкил этилган тезкор ҳужумни Азамат Розиқов кучли зарба орқали гол билан якунлади. Бироқ “Бунёдкор”нинг қувончи узоққа чўзилгани йўқ. Орадан бир дақиқа ўтиб, Муҳаммаданас Ҳасанов қарши ҳужумдан унумли фойдаланиб, ҳисобни тенглаштирди. 68-дақиқада яна ўша тиниб-тинчимас Муҳаммаданас Ҳасанов жамоасига ғалаба келтирган голга муаллифлик қилди – 1:2.

    Ёшлар биринчилиги-2017, 13-тур
    “БУНЁДКОР” – “ҚЎҚОН-1912” 1:2
    Голлар: Азамат Розиқов 52 (1:0), Муҳаммаданас Ҳасанов 53 (1:1), Муҳаммаданас Ҳасанов 68 (1:2)
    Огоҳлантиришлар: Жавлон Мирабдуллаев 19, Азамат Розиқов 42, Жавоҳир Эсонқулов 45+1, Нодирбек Мавлонов 59 – Дилшод Баратов 68
    Четлатиш: Азамат Розиков (иккинчи огоҳлантириш, 81)
    “Бунёдкор”: 45.Дилшод Ҳамроев, 3.Бурхон Усмонов, 6.Сардор Мадраҳимов, 8.Азамат Розиқов, 10.Нодирбек Мавлонов, 11.Нодирхон Камолов, 14.Жавоҳир Эсонқулов, 15.Жавлон Мирабдуллаев, 17.Саиджон Тошпўлатов, 30.Иброҳим Ғофуров, 71.Миржаҳон Мираҳмедов
    Захира: 25. Акром Ходжаев, 2. Мардон Абдуллаев, 7.Вадим Чемиртан, 9. Дониёр Абдуманнопов. 16. Алишер Саноев, 54. Отабек Бекбоев. 77. Бобур Ералиев
    “Қўқон-1912”: 21.Музаффар Абдуллаев, 6.Дилшод Баратов, 7.Ойбек Рустамов, 10.Аброр Раҳмонов, 18.Исмоил Охунжонов, 19.Достон Мелиқўзиев, 22.Муҳаммаданас Ҳасанов, 24.Маъмур Раҳимов, 28.Аваз Маматхўжаев, 29.Иқбол Маликжонов, 33.Иброҳим Мухторов
    Захира: 30.Ислом Абдуллаев, 4.Муҳсин Баратов, 8.Бахтиёр Абдубаннонов, 15.Иброҳим Аҳмаджонов, 23.Дадахон Сулаймонов, 25.Рамзбек Исақов, 70.Мўмин Содиқжонов
    Ҳакамлар: К.Расулов (Қарши) – 8,2; О.Калахўжаев – 8,2; Р.Каримов – 8,2; А.Рисқуллаев – 9,0
    Назоратчи: И.Нехочин (Наманган)
    15 июнь 2017. Тошкент. “Бунёдкор” футбол мактаби майдони. 72 томошабин

Мавзуга оид бошқа хабарлар