Янгиликлар

  • Назорат учрашуви: “Бунёдкор” – “Металлург” 3:0

  • Сана: 09.06.2017
  • Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси Бекободнинг “Металлург” клуби билан назорат учрашуви ўтказди.

    Хабарингиз бор, миллий терма жамоамиз иштирокидаги учрашувлар туфайли чемпионат баҳсларида икки хафталик танаффус эълон қилинган эди. Ундан унумли фойдаланиш мақсадида Миржалол Қосимов бошчилигидаги “қалдирғочлар” Бекободнинг “Металлург” клуби билан назорат учрашуви ўтказди.

    Қизиқарли кечган баҳсда бунёдкорчилар 3:0 ҳисобида ғалаба қозондилар. Жамоамиз голларига Вадим Чемиртан, Миржаҳон Мираҳмадов ва Фарруҳ Икромов муаллифлик қилишди.

    Миржалол Қосимов мазкур баҳсда қуйидаги таркибни майдонга туширди.
    “Бунёдкор”: Дилшод Ҳамроев, Акрамжон Комилов, Душан Мичич, Жавлон Мирабдуллаев, Хуршид Ғиёсов, Жовлон Иброҳимов, Миржамол Қосимов, Сардорбек Азимов, Нурилло Тўхтасинов, Шаҳзодбек Нурматов, Вадим Чемиртан
    Захирадан майдонга тушганлар: Муроджон Зуҳуров, Нодирбек Мавлонов, Дилшодбек Аҳмадалиев, Давронбек Умиров, Суҳроб Иззатов, Азамат Розиқов, Расул Юлдашев, Алишер Саноев, Фарруҳ Икромов, Жавоҳир Эсонқулов, Миржаҳон Мираҳмадов

Мавзуга оид бошқа хабарлар