Янгиликлар

  • Олег Тюлькин: “Олтинга тенг очколарни жамғаряпмиз”

  • Сана: 20.04.2017
  • “Бунёдкор” – “Динамо” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида самарқандликлар устози иштирок этди.

    - “Бунёдкор” билан дуранг натижа биз учун олтинга тенг. Йигитларимиз бундай қийин баҳсда чидамли бўлишди ва охирги дақиқаларгача курашдан тўхташмади. Йигитларимизда ўзларига бўлган ишонч юқори. Айнан шунинг ҳисобига яхши натижалар қайд этяпмиз, деб ўйлайман. Шунингдек, натижаларимизда мухлисларимизнинг ҳам саломқли ҳиссалари бор. Уларнинг қўллаб-қувватлашлари бизга қўшимча далда бўлмоқда. Ўйин олдидан таркиб борасида муаммолар бор эди. Жароҳатланган ва дисквалификация қилинган футболчиларимиз бор эди. Балки ютқазиб қўярдик. Лекин дуранг биз учун яхши натижа. Илҳом Шарипов, Учқун Қобилов ва мен ўзаро келишиб ишлаяпмиз, - дейди Олег Тюлькин.

Мавзуга оид бошқа хабарлар