Янгиликлар

  • Сергей Лушчан: “Ҳаммага имконият беришда давом этамиз”

  • Сана: 20.04.2017
  • “Бунёдкор” – “Динамо” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида “қалдирғочлар” устози иштирок этди.

    - Ўйинимиз ёмон бўлмади. Ўйин жиҳатдан аста-секинлик билан ҳаракатларимиз яхши томонга ўзгармоқда. Йигитлар секин-секин ўзларига келишмоқда. Афсуски, мана шундай устунликка эга бўлиб туриб, рақибни юта олмадик. Олдинги чизиқдаги якуний зарбаларимиз қовушмади. Жароҳатланганлар кўп. Иброҳимов, Саноев, Чемиртан жароҳатланган. Мичич билан жиддий гаплашиб оламиз. У қишки йиғинларда намойиш этган ўйинларини умуман кўрсатмаяпти. Бугун захирадан майдонга тушган йигитларга ўйинни кучайтириш вазифаси юклатилганди. Афсуски, улар ишончимизни оқлолмади. Таркибдаги деярли ҳамма бизнинг тарбияланувчилар. Ҳаммага имконият беряпмиз ва шундай қилишда давом этамиз. “Динамо” ўз ўйинини намойиш этди. Улар қарши ҳужумда яхши ҳаракат қилишмоқда, - дейди Сергей Лушчан.

Мавзуга оид бошқа хабарлар