Янгиликлар

  • “Бунёдкор” ўз майдонида яна очко йўқотди

  • Сана: 20.04.2017
  • Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси олий лига 7-турида Самарқанднинг “Динамо” клубини қабул қилди.

    Учрашувнинг 21-дақиқасида чап қанотдан узатилган тўпни Жавоҳир Қаҳрамонов бир уринишдаёқ Муроджон Зуҳуров қўриқлаётган дарвоза тўрига жойлаб қўйди – 0:1. Орадан кўп ўтмай, Достонбек Ҳамдамов рақибдан тўпни олиб қўйиб, шу заҳотиёқ дарвоза томон кучли зарба йўллади. Тўпни қайтариш учун Михаил Наумов ожизлик қилди – 1:1.

    Шу тариқа, “Бунёдкор” дуранг натижа қайд этиб, ўз майдонида яна очко йўқотди.

    Олий лига-2017, 7-тур
    “БУНЁДКОР” (Тошкент) – “ДИНАМО” (Самарқанд) 1:1 (1:1)
    Голлар: Жавоҳир Қаҳрамонов 21 (0:1), Достонбек Ҳамдамов 26 (1:1)
    Огоҳлантиришлар: Даврон Умиров 24, Сардор Азимов 63, Элдор Шомуродов 79.
    “Бунёдкор”: 25.Муроджон Зуҳуров (С), 2.Рустам Ашурматов, 4.Акром Комилов, 10.Элдор Шомуродов, 17.Достон Ҳамдамов, 19.Нурилло Тўхтасинов (97.Жавоҳир Эсонқулов, 56), 20.Сардор Азимов (31.Миржаҳон Мираҳмадов, 65), 21.Дилшод Аҳмадалиев, 28.Даврон Умиров, 29.Отабек Шукуров 30.Хуршид Ғиёсов
    Захира: 45.Дилшод Ҳамроев, 5.Жавлон Мирабдуллаев, 7.Душан Мичич, 23.Нодирхон Камолов, 44.Миржамол Қосимов
    “Динамо”: 1.Михаил Наумов, 2.Миркомил Локаев, 6.Акмал Бозоров (С), 8.Жасур Азимов 10.Жавоҳир Қаҳрамонов, 14.Раду Рогак, 15.Шохрух Холматов, 18.Дамир Низанов (11.Абдумалик Абдуллаев, 59), 19.Ориф Мамажонов, 20.Амиржон Сафаров (21.Искандар Холмирзаев, 90+2), 22.Абдужамол Исроилов (5.Фирдавс Абдусалимов, 85)
    Захира: 16.Рустам Тоштурдиев, 3.Бунёд Исроилов, 4.Хакимхон Аъламхонов, 23.Комил Шарофуддинов
    Ҳакамлар: Т. Тўхтасинов (Андижон), З. Абдураҳмонов (Андижон), А. Маражабов (Андижон), И. Худойдотов (Тошкент)
    Назоратчи: И. Шарипов (Бухоро)
    20 апрель 2017. Тошкент. “Бунёдкор” стадиони. 705 томошабин

Мавзуга оид бошқа хабарлар