Янгиликлар

  • Ёшлар лигаси: “Бунёдкор” – “Динамо” 3:0

  • Сана: 19.04.2017
  • “Бунёдкор” ёшлари 7-турда “Динамо” ўринбосарларини қабул қилиб, йирик – 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

    Учрашув тенг курашлар остида бошланди. Гоҳ у, гоҳ бу жамоалар бирин-кетин хавфли ҳужумлар уюштириб, бир-бирларига муносиб қаршилик кўрсатиб туришди. Бўлим ўрталарига келиб, мезбонлар устунликни ўз томонларига оғдира бошлашди. Учрашувнинг 30-дақиқасида Миржаҳон Мираҳмадов 16-17 метрлардан кучли зарб билан ҳисобни очишга эришди. Орадан кўп ўтмай Нодирбек Мавлонов ўз услубида (жарима зарбасидан) ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди. Чамаси 32-34 метрлардан белгиланган жарима зарбасини у шундай зарб билан йўлладики, тўп йўл-йўлакай рақиб аъзосига тегиб, ўз кучини йўқотишига қарамасдан ҳам дарвоза тўрига бориб тушди. 80-дақиқада Жавоҳир Эсонқулов ҳисобни йирик кўринишга келтирди. У чаққонлик билан рақиб жарима майдончасига кириб борди ва ўткир бурчак остидан “Динамо” дарвозасига учинчи тўпни киритди.

    Шу тариқа, “Бунёдкор” ёшлари ўз очколари сонини 10тага етказишган ҳолда 4-ўринга кўтарилиб олишди.

    Ёшлар лигаси-2017, 7-тур
    “БУНЁДКОР” – “ДИНАМО” 3:0 (2:0)
    Голлар: Миржаҳон Мираҳмадов 30 (1:0), Нодирбек Мавлонов 36 (2:0), Жавоҳир Эсонқулов 80 (3:0)
    Огоҳлантиришлар: Жавлон Мирабдуллаев 63, Нодирхон Камолов 85 – Саиджамол Давлатжонов 26, Шаҳзод Соитов 40
    “Бунёдкор”: Дилшод Ҳамроев, Нодирбек Мавлонов, Сардор Мадраҳимов, Душан Мичич, Азамат Розиқов, Миржамол Қосимов, Фаррух Икромов, Дониёр Турсунов, Бурхон Усмонов, Иброҳим Ғофуров, Миржаҳон Мираҳмадов
    Захира: Акром Ходжаев, Нодирхон Камолов, Жавоҳир Эсонқулов, Жавоҳир Мусажонов, Жавлон Мирабдуллаев, Зиёвуддин Аҳадов, Абдуғани Камолов
    “Динамо”: Рустам Тоштурдиев, Ҳакимхон Аламхонов, Шахзод Соитов, Искандар Холмирзаев, Лазиз Нуриддинов, Фирдавс Абдусалимов, Темур Файзуллаев, Омаджон Тайлоқов, Асомиддин Маматов, Саиджамол Давлатжонов, Ислом Шарипов
    Захира: Олимжон Алмуҳаммедов, Тимур Эргашев, Комил Шарофутдинов, Умед Ражабов, Ҳумоюн Толибов, Асадбек Толибов, Рамиш Бобомурзаев
    Ҳакамлар: И.Худойдотов (Тошкент) – 8,1; Д.Хуснутдинов – 8,0; Ш.Мақсудов – 8,0; Р.Лутфулин – 9,0
    Назоратчи: Иброҳим Шарипов (Бухоро)
    19 апрель 2017. Тошкент. “Бунёдкор” футбол мактаби майдони. 36 томошабин

Мавзуга оид бошқа хабарлар