Янгиликлар

  • Яна қизил карточка, яна пенальти, яна мағлубият...

  • Сана: 13.03.2017
  • Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси Чемпионлар лигасининг 3-турида ҳам мағлубиятга учради.

    “Қалдирғочлар” бу сафар Эроннинг “Зоб-Аҳан” клубини қабул қилдилар. Сергей Лушчан учрашув олдидан таркиб муаммосига дуч келди. Акрамжон Комилов дисквалификация туфайли, Дилшодбек Аҳмадалиев жароҳат сабаб баҳсни ўтказиб юборди. Шунингдек, Элдор Шомуродов ҳам жароҳат сабаб жамоага ёрдам бера олмасди.

    “Бунёдкор” шундай ҳолатда учрашувни бошлади. Биринчи бўлимда майдонда тенг кураш кечди. Иккинчи бўлимни ҳам жамоалар бир-бирларига муносиб қаршилик билан бошладилар. Бироқ, 55-дақиқада ҳимоядаги хатодан Жерри Рикардо унумли фойдаланиб, “Зоб-Аҳан”ни олдинга олиб чиқди. Орадан кўп ўтмай Вадим Чемиртан “Бунёдкор”ни қийин аҳволда қолдирди. Молдовалик ҳужумчи йўқ жойдан қизил карточка ишлаб олиб, жамоадошларини майдонда 10 киши қолдирди. Натижада “Бунёдкор”нинг режалари ўзгариб кетди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларнинг сўнггисида Муртазо Табризи пенальтидан жамоасининг иккинчи голига муаллифлик қилди.

    Шу тариқа, “Бунёдкор” худди аввалги учрашувдаги каби аламли мағлубиятга учради. Яна қизил карточка, яна пенальти ва яна мағлубият...

    Осиё Чемпионлар лигаси-2017
    “С” гуруҳи, 3-тур
    “БУНЁДКОР” (Ўзбекистон) – “ЗОБ-АҲАН” (Эрон) 0:2 (0:0)
    Голлар: Жерри Бенгтсон 63, - 0:1. Табризи 90+3 пенальти, - 0:2.
    Огоҳлантриш: Алишер Саноев 90+4
    Четлатиш: Вадим Чемиртан 74
    “Бунёдкор”: 25.Муроджон Зуҳуров (С), 2.Рустамжон Ашурматов, 5.Жавлон Мирабдуллаев, 7.Душан Мичич, 8.Жавлон Иброҳимов, 9.Шаҳзодбек Нурматов (20.Сардорбек Азимов, 75), 11.Вадим Чемиртан, 17.Достонбек Ҳамдамов, 19.Нурилло Тўхтасинов (16.Алишер Саноев, 70), 29.Отабек Шукуров (97.Жавоҳир Эсонқулов, 52), 30.Хуршид Ғиёсов
    Захира: 45.Дилшод Ҳамроев, 23.Нодирхон Камолов, 28.Давронбек Умиров, 44.Миржамол Қосимов
    “Зоб-Аҳан”: 12.Муҳаммадрашид Мазаҳери, 2.Муҳаммад Нежад Меҳди, 3.Воҳид Муҳаммадзода, 6.Маҳди Маҳдипур, 7.Сайид Муҳаммадризо, 10.Эҳсон Паҳлавон, 18.Али Ҳамам, 23.Даниал Эсмоилфар, 24.Меҳрон Деракшанмеҳр, 27.Жерри Бенгтсон (11.Муртазо Табризи, 77), 30.Маҳди Ражабзода (С) (9.Рабия Атая, 82)
    Захира: 22.Ҳамид Эрфани, 19.Меҳрдод Ғанбари, 20.Ҳужжат Хақверди, 33.Муҳаммад Сатари, 70.Ёсир Феизи
    Ҳакамлар: Фаҳад Жаббор Ал Марри, Юсуф Ориф Ал Шамари, Жума Муҳаммад Ал Буршаид (учаласи Қатар), Ёқуб Саид Абдуллоҳ Абдул Боқи (Уммон)
    Назоратчи: Али Ҳамад Маҳдад Саиф Албедвави (БАА)
    Комиссар: Аҳмад Шаҳир (Мальдив ороллари)
    2017 йил, 13 март. Тошкент. “Бунёдкор” стадиони. 2507 томошабин

Мавзуга оид бошқа хабарлар