Янгиликлар

  • Можтаба Хоссейни: “Бунёдкор”нинг ҳужум триоси жуда кучли”. ВИДЕО

  • Сана: 12.03.2017
  • “Бунёдкор” – “Зоб-Аҳан” учрашуви олдидан ташкил этилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида эронликлар саволларга жавоб қайтаришди.

    - Дастлабки икки турда биз ҳам, “Бунёдкор” ҳам кўнгилдагидек қатнаша олмадик. Кейинги босқичга чиқиш имкониятларини сақлаб қолиш учун ҳар иккала жамоага ғалаба керак. Шундан экан, эртага мухлисларни жуда қизиқарли баҳс кутиб турибди, деб бемалол айта оламан. “Бунёдкор”нинг аввалги ўйинларини кузатиб чиқдим, жамоа яхши ўйин кўрсатди. Бироқ ёш футболчиларнинг тажрибасизлиги бироз панд бериб қўйди. Рақибнинг ҳужум чизиғи жуда кучли. Айниқса Элдор Шомуродов, Вадим Чемиртан ва Достонбек Ҳамдамов триоси ҳар қандай ҳимоя қўрғонига бош оғриқ бўла олади. Эртанги баҳс олдидан таркибимизда битта йўқотиш бор. Албатта, ўз майдонимизда ўйнасак мухлислар кўмагида кучлироқ бўламиз. Бироқ сафарда ҳам яхши ўйнай оламиз. Ўзбекистон клубларига қарши аввалги учрашувлар тарихда қолган. Эртанги баҳс бу келажак ўйини. Шундай экан, аввалги муваффақиятли натижаларни унутганмиз, - дейди Можтаба Хоссейни.

    - Эртанги баҳсдаги уч очкога эга чиқиш ҳар иккала жамоанинг асосий мақсади. Биз ғалаба қозониб, вазиятни ўнгламоқчимиз. Қисқа қилиб айтганда, кураш қизғин кечади, - дейди Муҳаммад Нежад Меҳди.

Мавзуга оид бошқа хабарлар