Янгиликлар

  • Сергей Лушчан: “Ғалаба қозонишимиз шарт”. ВИДЕО

  • Сана: 12.03.2017
  • “Бунёдкор” – “Зоб-Аҳан” учрашуви олдидан ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “қалдирғочлар” устози иштирок этди.

    "Бунёдкор" бош мураббийига ярим ҳимоячи Нурилло Тўхтасинов хамроҳлик қилди.

    - Эртанги баҳс қизиқарли ва курашларга бой тарзда ўтиши аниқ. Ўйлаган режаларимиз амалга ошса, бизга осонроқ бўлади. Рақибни ўрганиб чиқдик. Улар жамоавий кучли. Бироқ “Зоб-Аҳан” таркибида 9, 10 ва 30-рақамдаги футболчилар бошқалардан ажралиб туришади. Нима бўлган тақдирда ҳам эртанги баҳсда ғалаба қозонишимиз шарт. Учрашувнинг боришига қараб турли хил вариантларни ўйлаб қўйганмиз. Эртанги баҳс олдидан йўқотишлар бор. Акрамжон Комилов дисквалификация туфайли, Дилшодбек Аҳмадалиев эса жароҳати боис майдонга туша олишмайди. Қолаверса, Элдор Шомуродовнинг хизматларидан фойдаланашимиз ҳам аниқ эмас. Миллий терма жамоамиз жаҳон чемпионати саралаш босқичи доирасидаги муҳим учрашувлар остонасида турибди. Элдордаги кичик жароҳат катталашиб кетишини истамаймиз. Шу боис уни майдонга тушиш ёки туширмаслик бўйича якуний қарорга келмадик. Таркибимизда курашга чанқоқ бўлган бир қатор ёшлар бор. Ана шундай тарбияланувчиларимизга имкон берамиз. “Бунёдкор”даги ёш йигитларнинг тажрибаси бирдан бойиб қолмайди. Вақт, ўйинлар уларнинг маҳоратини оширади. Мен мураббий сифатида футболчиларимга қандай ўйнаш кераклигини уқтираман, бироқ майдонда айёрлик қилиб, пенальти ишлаш ёки рақиб футболчисини жиғига тегиб, карточка олишга ундай олмайман. Бу борада аввалги рақибимиз “Ал-Айн” тажрибали жамоа эди, - дейди Сергей Иванович.

    -
    Учрашувга тўлиқ тайёрмиз. Ғалаба қозонишимиз ва мухлисларимизни хурсанд қилишимиз шарт. Жамоада ички муҳит жуда яхши ва эртанги баҳсда йигитлар билан бир жамоа бўлиб, уч очко олишга ҳаракат қиламиз, - дейди Нурилло Тўхтасинов.

Мавзуга оид бошқа хабарлар