Янгиликлар

  • “Бунёдкор” оқ формада ўйнайди

  • Сана: 12.03.2017
  • 13 март, душанба куни Чемпионлар лигаси 3-тури доирасидаги “Бунёдкор” – “Зоб-Аҳан” учрашуви бўлиб ўтади.

    Баҳс олдидан жамоалар менежерлари ва учрашув расмийлари иштирокидаги йиғилиш бўлиб ўтди. Унда жамоаларнинг эртанги баҳсда қандай рангли либосларда тўп тепиши ҳам аниқлаб олинди. Унга кўра, “Бунёдкор” оқ, “Зоб-Аҳан” яшил рангли либосда, ҳакамлар гуруҳи эса сариқ кийимларда майдонда кўриниш берадиган бўлди.

    Эслатиб ўтамиз, 2017 йилги Осиё Чемпионлар лигаси 3-тури доирасидаги “Бунёдкор” – “Зоб-Аҳан” учрашуви 13 март, душанба куни “Бунёдкор” стадионида соат 18:00да бошланади.

Мавзуга оид бошқа хабарлар