Янгиликлар

  • Сергей Лушчан: “Энг асосийси ғалаба билан бошладик”. ВИДЕО

  • Сана: 04.03.2017
  • “Бунёдкор” – “Сўғдиёна” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “қалдирғочлар” устози қатнашди.

    - Қийин ўйин бўлишини билардик. Рақиб ҳимоядан ўйнади. Бундай ҳолатда иккинчи жамоага осон бўлмайди. Бизда гол уриш учун имкониятлар бўлди. Аммо уларнинг биттасидан фойдаландик. Энг асосийси чемпионатни ғалаба билан бошладик. Шахсан мен учун бу жуда муҳим. Биринчи тур ҳар доим ҳаяжонли бўлади. Айтишадику, қандай бошласанг шундай давом эттирасан деб. Умид қиламанки, кейинги учрашувларда ҳам мухлисларимизни хурсанд қилишда давом этамиз. Кейинги турни “Олмалиқ” жамоасига қарши меҳмонда ўтказамиз. У ерда ҳам бизни осон ўйин кутмаяпти, - дейди Сергей Иванович.

    (TAS-IX)

    (TAS-IX эмас)

Мавзуга оид бошқа хабарлар