Янгиликлар

  • Зоран Мамич: “Омад туфайлигина ғалаба қозондик”

  • Сана: 28.02.2017
  • “Бунёдкор” – “Ал-Айн” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида “Ал-Айн” устози Зоран Мамич иштирок этди.

    - Аввло ғалаба учун шогирдларимга миннатдорчилик билдираман. Бизга омад кулиб боқди. Айнан омад туфайли биз бугун ғолибмиз ва уч очко эгасимиз. Ҳисобни тезкор гол эвазига очдик. Бироқ рақиб ҳам бунга тезда жавоб қайтарди ва бизни қийин аҳволга солиб қўйди. Ҳимоя чизиғимиз тартибсиз ўйин кўрсатди. Агар катта натижаларни мақсад қилсак, бундай ўйин кўрсатишимиз керак эмас. “Бунёдкор”нинг энг асосий қуроли бу – Достонбек Ҳамдамов ва Элдор Шомуродов каби футболчилардан ташкил топган ҳужум чизиғидир. Умид қиламанки, жароҳатланган футболчиларимиз тез орада сафга қайтадилар ва биз янада яхшироқ ўйин кўрсатишда давом этамиз. Масалан, Аспирилла умумий гуруҳ машғулотларига қайтганига кўп ҳам бўлгани йўқ, шу боис у ҳали тўлиқ тайёр эмас. Мен ва шогирдларим ҳужумкор ўйин тарафдоримиз, - дейди Зоран Мамич.

Мавзуга оид бошқа хабарлар