Янгиликлар

  • Сергей Лушчан: “Ал-Айн” – мусобақа фаворити”

  • Сана: 27.02.2017
  • 27 февраль, душанба куни “Бунёдкор” – “Ал-Айн” учрашуви олдидан матбуот анжумани ташкил этилди.

    ОАВ вакиллари билан уюштирилган мулоқотнинг иккинчи қисмида “қалдирғочлар” устози Сергей Лушчан ва ярим ҳимоячи Достонбек Ҳамдамов иштирок этишди.

    - Фикримча, “Ал-Айн” – мусобақа фаворити. Биз сўнгги уч йил мобайнида бундай савиядаги жамоа билан рўбарў келмагандик. Шу боис бизни қийин ўйин кутиб турганини билиб турибмиз. Учрашув қизиқ бўлади. Биз учун Чемпионлар лигаси турнирида иштирок этиш жуда муҳим. Боиси таркибимиздаги ёш футболчилар савияли жамоалар билан куч синашиб, ўз маҳоратларини ошириб боришади. Эртага яхши ўйин кўрсатишга ва мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз. Таркибимизга хорижлик савияли футболчи жалб эта олмаймиз. Бу жиҳат молиявий имкониятимизга ва айни дамдаги клуб сиёсатига тўғри келмайди. Аксинча, ихтиёримиздаги барча ёшларга имкон беришга ва уларни келажакда етук футболчи сифатида шаклланишига имкон берамиз. Ўз таркибида Осиёнинг энг яхши футболчими бўлган “Ал-Айн” клуби эртанги учрашув фаворити. Бироқ бу рақибнинг плюс ва минусларини яхши биламиз ва шунга мос равишда тактика танлаймиз. Ижобий натижа қайд этишга ҳаракат қиламиз. Ўтган учрашувдаги хатолар устида ишлайдик. Умид қиламанки, шогирдларим бундан тўғри хулоса чиқаришган, - дейди Сергей Лушчан.

    - Учрашувга пухта хозирлик кўрдик. Ғалаба қозониш учун қўлимиздан келган барча ишни қиламиз. Мухлисларнинг далдасини доимо ҳис қилиб турамиз ва уларга яхши кайфият тақдим этмоқчимиз. Клубдаги муҳит жуда яхши. Жамодошларим билан бир оиладекмиз ва буни майдонда ҳам исботлашга ҳаракат қиламиз. Умид қиламаки, рақибни юта оламиз, - дейди Достонбек Ҳамдамов.

Мавзуга оид бошқа хабарлар