Янгиликлар

  • “Бунёдкор” ўн киши бўлиб “Ал-Шааб”дан устун келди

  • Сана: 08.01.2017
  • Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси БАА йиғини доирасидаги илк назорат учрашувини ўтказди.

    Спарринг рақиб сифатида жамоамизга маҳаллий “Ал-Шааб” клуби қаршилик кўрсатди. Учрашувнинг 22-дақиқасида амирлик футболчилар ҳисобни очишга эришишди. Биринчи бўлим охирларида Отабек Шукуровнинг бурчакдан оширган тўпини Вадим Чемиртан боши билан “Ал-Шааб” дарвозасига йўллаб, танаффусга жамоаларни 1:1 ҳисобида чиқиб кетишини таъминлади.

    Иккинчи бўлим бошларида Нурилло Тўхтасиновга ҳакам қизил карточка кўрсатиб, уни майдондан четлатди. Сергей Лушчан шогирдлари майдонда 10 киши бўлиб қолишларига қарамасдан, ғалаба тўпини киритишга муваффақ бўлишди. Миржамол Қосимов узатмасини Шаҳзодбек Нурматов боши билан дарвоза тўрига жойлаб қўйди.

    Шу тариқа, “Бунёдкор” БАА йиғини доирасидаги илк назорат учрашувини ғалаба билан якунлади.

    Ўртоқлик учрашуви
    “АЛ-ШААБ” (БАА) – “БУНЁДКОР” (Ўзбекистон) 1:2 (1:1)
    Голлар: Вадим Чемиртан 44, Шаҳзодбек Нурматов 76
    “Бунёдкор”: Муроджон Зуҳуров, Дилшодбек Аҳмадалиев, Александар Игнатович, Рустамжон Ашурматов, Акрамжон Комилов, Душан Мичич, Жавоҳир Эсонқулов, Достонбек Ҳамдамов, Отабек Шукуров, Элдор Шомуродов, Вадим Чемиртан
    Захирадан майдонга тушганлар: Павел Бугало, Хуршид Ғиёсов, Исломжон Қобилов, Жовлон Иброҳимов, Шаҳзодбек Нурматов, Нурилло Тўхтасинов, Миржамол Қосимов, Жавоҳир Қаҳрамонов, Миржаҳон Мираҳмадов
    Жамоамиз таркибида бўлган баъзи футболчиларга мураббийлар штаби бугунги учрашувда дам беришга қарор қилишди.

Мавзуга оид бошқа хабарлар