Янгиликлар

  • Ҳурматли ишқибозлар ва сайтимиз фойдаланувчилари!

  • Сана: 12.03.2009
  •  

    “Бунёдкор” ФК маъмурияти жамоамизнинг уй учрашувларига кириш хуқуқини берувчи чипта нархларини арзонлаштириш борасида қарор қабул қилди.

    Аввало шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, “Жар” стадионида олиб борилган кенг қамровли таъмирлаш ишларидан сўнг, ушбу реконструкцияга сарфланган маблағнинг маълум қисмини қоплаш мақсадида чипта нархлари 5 минг сўмгача белгиланган эди.

    Клубимиз ишқибозларининг талаб ва истакларидан сўнг, 2009 йилнинг 12 март куни чипталарнинг янги нархлари белгилаш борасида янги қарор қабул қилинди:

     

      - Ўзбекистон чемпионати ва кубоги баҳслари учун – 1500 сўм;

      - Осиё Чемпионлар лигаси доирасидаги учрашувлар учун – 2,000-3,000 сўм. 

     

    ФК «Бунёдкор» маъмурияти

     

Мавзуга оид бошқа хабарлар