Янгиликлар

  • Минори Сато: “Қанотдан ҳужумлар ташкил этилганида марказдагилар тайёр туриши керак”

  • Сана: 18.10.2016
  • “Олмалиқ” – “Бунёдкор” учрашувидан кейин “қалдирғочлар”нинг япониялик футболчиси Минори Сатонинг ўйин ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.

    - Ғалаба қозонганимиздан жуда ҳам хурсандман. Айниқса, менинг голларим жамоамга фойда келтиргани хурсандчилигимни янада оширди. Иккала гол ҳам қанотдан ташкил этилган ҳужумлар натижасида киритилди. Бундай пайтларда марказий ярим ҳимоячи ва ҳужумчилар хушёр бўлиши керак. Чунки қанот футболчилари бизни қаерга очилишимизга қараб, тўпни ўша жойга етказиб беришади. Биринчи голда Акмал Шораҳмедов менга тўпни жуда қулай тарзда етказиб берди. Иккинчи голда эса Акрамжон Комиловнинг кучли зарбасидан сўнг дарвозабон тўпни ушлай олмади. Қайтган тўпни осонлик билан дарвозага киритдим. Мавсум жуда қизғин палласига кирди. Охирги турлардаги ҳар бир очконинг қадри баланд, - дейди Минори Сато.

Мавзуга оид бошқа хабарлар