Янгиликлар

  • Назорат учрашуви: “Бунёдкор” – “Қизилқум” 1:2

  • Сана: 25.07.2016
  • Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси давралар оралиғидаги сўнги назорат учрашувини Навоийнинг “Қизилқум” клубига қарши ўтказди.

    Сергей Лушчан учрашувда икки хил таркиб хизматидан фойдаланди. Биринчи бўлимда ҳаракат қилган жамоа рақиб дарвозаси олдида бир нечта хавфли вазиятлар яратди ва Александар Алемпиевичнинг ягона голи эвазига танаффусга 1:0 ҳисобида чиқиб кетилди. Иккинчи бўлимда эса бир мунча ёш футболчиларга имконият берилди. “Қизилқум” таркибида эса катта ўзгаришлар бўлгани йўқ. Натижада иккинчи 45 дақиқаликдаги кичик устунлик меҳмонлар қўлига ўтди. Воҳид Шодиев ва Шукур Жумабоевнинг биттадан голи якунда навоийликларнинг 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишини таъминлади. Кеча миллий терма жамоамиз сафида ҳаракат қилган Отабек Шукуров ва Элдор Шомуродовга дам берилди.

    Назорат учрашуви
    “БУНЁДКОР” – “ҚИЗИЛҚУМ” 1:2 (1:0)
    Голлар: Александар Алемпиевич 19 (1:0), Воҳид Шодиев 62 (1:1), Шукур Жумабоев 81 (1:2)
    “Бунёдкор” 1-тайм: Муроджон Зуҳуров, Акмал Шораҳмедов, Рустамжон Ашурматов, Юрица Бульят, Акрамжон Комилов, Жовлон Иброҳимов, Александар Алемпиевич, Минори Сато, Шоҳруҳ Гадоев, Достонбек Ҳамдамов, Забиҳилло Ўринбоев
    “Бунёдкор” 2-тайм: Акбар Тўраев, Хайрулла Каримов, Анвар Ғофуров, Хуршид Ғиёсов, Георгий Погосов, Жаҳонгир Хўжамов, Суҳроб Иззатов, Элбек Равшанов, Фарруҳ Икромов, Баҳодир Насимов, Шаҳзодбек Нурматов

    Шу тариқа, “Бунёдкор” давралар оралиғида “Андижон”ни 3:1 ва “Машъал”ни 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратган бўлса, “Қизилқум”га 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Мавзуга оид бошқа хабарлар