Янгиликлар

  • “Бунёдкор” – “Металлург” учрашуви санаси ўзгарди

  • Сана: 29.06.2016
  • Мамлакат кубоги чорак финали биринчи учрашувлари доирасидаги “Бунёдкор” – “Металлург” баҳси санаси ўзгарди.

    Аслида 5 июль куни ўтказилиши керак бўлган “Бунёдкор” – “Металлург” баҳси “қалдирғочлар”нинг беш нафар футболчиси миллий терма жамоага чақирув олганлиги боис 29 июлга кўчирилди. Бекобод шаҳрида ўтказиладиган жавоб учрашуви санаси эса кейинроқ эълон қилинади.

Мавзуга оид бошқа хабарлар