Янгиликлар

  • Назорат учрашуви: “Бунёдкор” – “Бухоро” 2:0

  • Сана: 18.02.2016
  • Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси бугун “Бухоро” клуби билан назорат учрашуви ўтказди.

    Бухороликларга қарши баҳс “Бунёдкор” учун “Ал-Наср”га қарши кечадиган муҳим баҳс олдидан “репетиция” вазифасини бажарди.

    Учрашув қизиқарли ва ҳужумларга бой тарзда ўтди. Ўйин давомида устунликка эга бўлган “Бунёдкор” рақибини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Ҳар иккала гол ўйиннинг биринчи бўлимида Элдор Шомуродов томонидан киритилди.

    “Бунёдкор” мураббийлари учрашув давомида бир нечта футболчиларни майдонга туширишиб, турли хил тактик услубларни синовдан ўтказиб олишди.

    Назорат учрашуви
    “БУНЁДКОР” – “БУХОРО” 2:0 (2:0)
    Голлар: Элдор Шомуродов 34 (1:0), Элдор Шомуродов 44 (2:0)
    18 февраль. Тошкент. “Бунёдкор” стадиони

Мавзуга оид бошқа хабарлар