Янгиликлар

  • Гаджи Гаджиев: “Бунёдкор” яхши таассурот қолдирди”. ВИДЕО

  • Сана: 23.01.2016
  • “Бунёдкор” – “Амкар” (1:1) учрашувидан сўнг пермликлар бош мураббийи Гаджи Гаджиевнинг фикрлари билан қизиқдик.

    - Аниқ йили эсимда йўқ, лекин “Бунёдкор”нинг Тошкентдаги қайсидир учрашувида иштирок этгандим. Ўшанда янги стадион қурилиши лойиҳалаштирилаётганини кўргандим. Орадан қанча вақт ўтган бўлса ҳам, “Бунёдкор” ўз савиясини сақлаб қолган. Бугунги баҳсда тошкентликлар менда яхши таассурот қолдиришди. Жамоа ёш ва яхши шаклланган бўлиб, тартибли ўйин намойиш этмоқда. Таркибда техникаси юқори бўлган футболчилар ҳаракат қилишяпти. Бизда бўйдор футболчилар кўп бўлишига қарамасдан “Бунёдкор” иккинчи қаватда деярли енгилгани йўқ. Захирадан тушган футболчиларнинг ҳам ҳаракатлари чакки эмас. Биз маълум танаффусдан кейин энди машғулотларни бошладик. Ҳали тайёргарлигимиз юқори чўққисига чиққани йўқ. Ўзбекистонда дўстлари бор. Масалан, Миржалол Қосимовни жуда яхши эслайман. Собиқ Иттифоқ ёшлар терма жамоасида ишлаган давримда у қўл остимда ўйнаган. Ўзбекистон терма жамоаси Осиёда ёмон иштирок этмаяпти. Жамоанинг кейинги фаолиятига омадлар тилаб қоламан, - дейди “Амкар” жамоаси бош мураббийи Гаджи Муслимович.

    (TAS-IX эмас)

    (TAS-IX)

Мавзуга оид бошқа хабарлар