Янгиликлар

  • Иоан Андоне: "Бунедкор" анча кучли

  • Сана: 10.03.2009
  •  

    Бугун «Жар» стадионининг мажлислар залида “Бунёдкор” - “Ал-Иттифоқ” учрашуви олдидан иккала жамоа бош мураббийлари ҳамда жамоа сардорлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Даставвал, журналистлар саволларига меҳмонларимиз – “Ал-Иттифоқ” вакиллари жавоб қайтардилар.

     

    - Ўйин олдидан қандай ўйларни кечиряпсиз?

    (Иоан Андоне “Ал-Иттифоқ” бош мураббий): - Ўзим ҳақимда гапирадиган бўлсам, 15 йил мобайнида Руминия клубларида фаолият олиб борганман. “Ал-Иттифоқ”да иш бошлаганимга эса унчалик кўп вақт бўлгани йўқ. Биз Осиё Чемпионлар лигаси турнирида дебютантмиз. Биз учун ушбу янги мусобақада қандай иштирок этишимизни албатта вақт кўрсатади. Рақибимиз – “Бунёдкор” ҳақида гапирадиган бўлсам, улар анча кучлилар. Таркибида Ривалдо, Жепаров, Кападзе сингари тажрибали футболчилари бор.

     

    - Учрашувдан қандай натижа кутяпсизлар? 

    (Саййаф Ал-Биши “Ал-Иттифоқ” сардори): - “Бунёдкор”ни яхши биламан. Яхши савиядаги кучли футболчилар жамланган жамоа. Биз эртага ғалабани ўйлаб майдонга чиқамиз. Дуранг натижа қайд эта олсак ҳам яхши бўларди.

     

    - “Бунёдкор” ОЧЛдаги дебют мавсумида ярим финалга қадар етиб борган эди. Сизлар бу ишни уддалай оласизларми? 

    Иоан Андоне: - Биринчи мавсумда бундай юксак мақсадларни қўйиш жуда қийин. Аввало биз Осиё қитъасининг клублар ўртасидаги энг нуфузли турнирида ўз тажрибаларимизни орттиришимиз керак. Бу - футбол! Унда ҳар нарса юз бериши мумкин.

     

    - Саудия Арабистони чемпионатининг сўнгги турида шогирдларингиз “Ал-Иттиҳод”га 3:0 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Ушбу мағлубият Сизларга салбий таъсир кўрсатмаяптими? 

    Иоан Андоне: - Ички чемпионат билан халқаро турнирнинг катта фарқи бор. Бу икки мусобақани солиштирмаслик керак. Футболчиларимиз “Ал-Иттиҳод”дан учралган мағлубиятни унутишган.

     

    - “Бунёдор” ҳақида билганларингиз кўпми ёки билмаганларингизми? 

    Иоан Андоне: - Тўғрисини айтсам, рақибимиз иштирокидаги ўйинларни кузата олишнинг имкони бўлмади. Чунки Сизларда энди чемпионатнинг икки тури ортда қолди. Аммо интернетдан айрим маълумотларни олишга муваффақ бўлдим. Сизларга яқинда тайинланган янги мураббий жамоани туб ўзгартирган бўлиши ҳам мумкин.

     

    - Эртанги баҳсда “Ал-Иттифоқ” ҳимоявий тактига асосида ўйнайдими ёки эътиборни ҳужумга қаратадими? 

    Иоан Андоне: - Ҳамма нарсани ҳозир айтиб беролмайман. Саудия чемпионатининг сўнгги турида 3:0га ютқазган ўйинимизда учта ҳимоячи билан ўйнаган эдик. Эртага ўйинни 4-4-2 тактикасида ўтказамиз. Бироқ ўйинга қараб шогирдларимнинг жойлашуви ўзгариб-ўзгариб туриши ҳам мумкин.

     

    - Таркибда энг ёши катта футболчи Сизсиз, бу эртанги ўйинда Сиздан жуда катта маъсулият талаб этади... 

    Саййаф Ал-Биши: - Албатта. Жамоадошларимни бошқариб туришим керак. Биз ғалабани ўйлаб майдонга тушамиз.

     

Мавзуга оид бошқа хабарлар