Янгиликлар

  • Ким Хо Гон: Буёғига янада қийинроқ бўлади

  • Сана: 15.10.2012
  • “Похан Стилерз”га қарши кечган учрашувда мағлубиятга учраган “Ульсан Хёндэ” бош мураббийи ўйиндан кейин ўз фикрларини қуйидагича ифодалади.

    - Маълумки, тўрт нафар етакчи футболчимиз айни пайтда терма жамоа ихтиёрида бўлиб турибди. Шунга қарамасдан қолган шогирдларим яхши ўйин намойиш этишди. Чемпионатнинг ва Осиё Чемпионлар лигасининг бундай тирбанд ўйинлар тақвимини енгиш бизга осон эмас. Навбатдаги ўйинларга яхши тайёрланишга ҳаракат қиламиз. Бугун ёмон ўйнамаган бўлсак-да, якунда мағлубиятга учрадик. Демак, хатолар устида ишлашимиз керак. Терма жамоага йўл олган футболчиларимизнинг йўқлиги ҳужумда муаммолар келтириб чиқарди. Биринчи бўлимда тўп оширишларда жуда кўп хато қилдик. Танаффусдан кейин эса бу камчилигимиз бироз йўқолди. Кейинги турда “Чонбук Моторс” билан ўйнаймиз. Муаммоларимиз етарли. Айниқса, марказий ҳимоядан безовта бўляпман. Бундан буёғига янада қийинроқ бўлади, - дейди Ким Хо Гон.

    “Ульсан Хёндэ” К-лиганинг навбатдаги турини 17 октябрь куни “Чонбук Моторс” клубига қарши ўтказади ва шундан кейин Тошкентга отланади.

Мавзуга оид бошқа хабарлар