Янгиликлар

  • К-лиганинг навбатдаги турида эски ва янги рақибларимиз беллашишди

  • Сана: 14.10.2012
  • 14 октябрь, якшанба куни Жанубий Корея чемпионатининг навбатдаги турида “Бунёдкор”нинг эски ва янги рақиблари “Похан Стилерз” ва “Ульсан Хёндэ” жамоалари ўзаро куч синашишди.

    ОФК Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичидаги рақибимиз – “Поханг Стилерз” ўз майдонида “Бунёдкор”нинг ярим финалда кутиб турган “Ульсан Хёндэ” клубини қабул қилди. Қизиқарли кечган учрашувда поханликлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Ўйиннинг 41-дақиқасида Дае-Хо Ким томонидан киритилган гол мезбонларни олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлим бошларида “Ульсан”нинг бразилиялик футболчиси Маранхао ҳисобни тенглаштиришга эришди. Бироқ “Похан Стилерз” қолган дақиқаларда тезликни ошириб, Асамоах ва Сеонг-Хо Паркнинг голлари эвазига 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

    Айни пайтда 35 учрашувда 58 очкога эга бўлган “Ульсан Хёндэ” футболчилари турнир жадвалининг бешинчи поғонасини банд этиб туришибди.

Мавзуга оид бошқа хабарлар