Янгиликлар

  • “Аделаида Юнайтед” мавсумни аъло даражада бошлади

  • Сана: 13.10.2012
  • “Бунёдкор”нинг ОФК Чемпионлар лигаси 1/4 финалдаги рақиби – Австралиянинг “Аделаида Юнайтед” клуби А-лигани жуда яхши бошлади.

    Эсингизда бўлса, Тошкентда ўтган чорак финал жавоб учрашувидан кейинги матбуот анжуманида аделаидаликлар устози Майл Валканис “Бунёдкор” билан ўтган икки учрашув орқали “Аделаида Юнайтед” Австралия чемпионатига жуда яхши тайёрланишганини таъкидлаб ўтганди. А-лиганинг дастлабки икки тура мураббийнинг фикрлари ҳақ эканлигини тасдиқлади.

    “Аделаида Юнайтед” мавсум стартида меҳмонда “Ньюкасл Жетс” клубини мағлубиятга учратди. Жавобсиз икки голга Дарио Видошич ва Ян Рамси муаллифлик қилишди.

    Иккинчи турда “Хиндмарш” стадионида мезбонлар “Вестерн Сидней” клубидан кучлироқ эканликларини исботлаб беришди. Ўйин тақдирини ҳал қилган ягона гол клубнинг аргентиналик футболчиси Жеронимо Ньюман ҳисобига ёзилди.

    Икки учрашувда юз фоизли натижа қайд этган аделаидаликлар А-лига турнир жадвалида пешқадам бўлиб туришибди.

Мавзуга оид бошқа хабарлар