Янгиликлар

  • “Ульсан Хёндэ” Тошкентга анча барвақт ташриф буюради

  • Сана: 12.10.2012
  • “Бунёдкор”нинг Чемпионлар лигаси ярим финалидаги рақиби – Жанубий Кореянинг “Ульсан Хёндэ” жамоаси Тошкентга расмий учрашувдан беш кун аввал келадиган бўлди.

    Кореяликлар делегацияси пойтахтимизга уч қисмдан иборат ҳолда ташриф буюришади: 19 октябрь куни тунда – 03:10 (аэрофлот), эрталабки – 08:45 (Эрон ҳаво йўллари) ҳамда кечки – 19:15 (Корея ҳаво йўллари)да.

    Аввалига “Ульсан Хёндэ” вакиллари 21 октябрь куни К-лига тақвимидан ўрин олган “Чонбук Моторс” клуби билан чемпионат учрашувини ўтказиб, Тошкентга 22 октябрь куни келишни режалаштиришганди. Бироқ Корея футбол ассоциацияси ульсанликларнинг ушбу учрашувини 17 октябрга ўтказиб берди ва рақибимизни Тошкентга анча барвақт ташриб буюриб, маҳаллий иқлимга тезроқ мослашиб олишига имкон яратиб берди.

Мавзуга оид бошқа хабарлар