Янгиликлар

  • “Бунёдкор” ва “Улсан Хёндэ” учрашувлари ҳакамлари маълум

  • Сана: 05.10.2012
  • Жорий йилги Чемпионлар лигаси финалига йўлланма олиш учун иккинчи ярим финалда Ўзбекистон чемпиони – “Бунёдкор” ҳамда мусобақада Жанубий Корея вице-чемпиони сифатида иштирок этаётган “Улсан Хёндэ” жамоалари куч синашишади.

    Дастлабки ўйин 24 октябрь куни “Жар” стадионида бўлиб ўтса, Жанубий Кореяда бўлиб ўтадиган жавоб учрашуви 31 октябрь кунги белгиланган.

    ОФК “Ҳакамлар департаменти” Чемпионлар лигаси ярим финал учрашувларига тайинланган ҳакамлар гуруҳларини эълон қилди. Унга кўра, “Бунёдкор” ва “Улсан Хёндэ” қарама-қаршиликлари БАА ва Қатардан бўлган ҳакамлар гуруҳларига ишониб топширилган. Тошкентдаги баҳсни Али Ҳамад Ал-Бадвави (БАА), Жанубий Кореядаги жавоб ўйинини Абдулраҳмон Хусайн Абдоу (Қатар) бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳлари бошқариб боришади.

    ОФК Чемпионлар лигаси-2012. Ярим финал
    24 октябрь. “Жар” стадиони. Соат 18:00
    “БУНЁДКОР” – “УЛСАН ХЁНДЭ”
    Бош ҳакам: Али Ҳамад Ал-Бадвави (БАА)
    Қанот ҳакамлари: Солиҳ Муҳаммад Ал-Марзуқи (БАА), Умар Сулаймон (БАА)
    Захира ҳаками: Муҳаммад Абдулла Ҳассан Муҳаммад (БАА)
    Ҳакамлар эксперти: Нобору Ишияма (Япония)
    Учрашув комиссари: Чуанг Чин Фан (Хитой Тайпейи)

    31 октябрь. “Улсан Мунсу” стадиони
    “УЛСАН ХЁНДЭ” – “БУНЁДКОР”
    Бош ҳакам: Абдулраҳмон Хусайн Абдоу (Қатар)
    Қанот ҳакамлари: Толиб Салим Ал-Марри (Қатар), Салим Рашид Ал-Наими (Қатар)
    Захира ҳаками: Хамис Муҳаммад Ал-Марри (Қатар)
    Ҳакамлар эксперти: Али Муҳаммад Сайид Бужсаим (БАА)
    Учрашув комиссари: Қамаруддин Бин Сахарий (Малайзия)

Мавзуга оид бошқа хабарлар