Янгиликлар

  • “Бунёдкор”нинг ярим финалдаги рақиби – “Ульсан Хёндэ” (Жанубий Корея)

  • Сана: 04.10.2012
  • Кеча Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида Чемпионлар лигасининг сўнгги ярим финалчиси номи аниқланди.

    Унда мезбонлар “Ал-Ҳилол” футболчилари Жанубий Кореянинг “Улсан Хёндэ” жамоасини қабул қилишди. Дастлабки ўйинда корейслар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишгани боис жавоб учрашувида имкониятлар элликка эллик баҳоланганди. Лекин кутилмаганда “Ал-Ҳилол” ўз майдонида корейсларга йирик ҳисобда мағлубиятга учради – 0:4.

    Иккала ўйин натижасига кўра 5:0 ҳисобига ғалаба қозонган “Улсан Хёндэ” ярим финалга йўлланма олди. Корейслар финалга йўлланма олиш учун “Бунёдкор”га рақиблик қиладилар.

    Ярим финалнинг дастлабки учрашуви 24 октябрь куни “Жар” стадионида ўтказилади. Жанубий Кореяда ўтадиган жавоб учрашуви 31 октябрга белгиланган.

Мавзуга оид бошқа хабарлар