Янгиликлар

  • “Бунёдкор” – “Поханг Стилерз” учрашувида қатарлик ҳакамлар

  • Сана: 06.05.2012
  • 16 май куни “Жар” стадионида Чемпионлар лигаси 6-тури доирасидаги “Бунёдкор” – “Похан Стилерз” учрашуви бўлиб ўтади.

    Осиё футбол конфедерацияси “Е” гуруҳининг ҳал қилувчи учрашуви сифатида эътироф этилаётган ушбу ўйинга қатарлик ҳакамлар гуруҳини тайинлади.

    Бош ҳакам сифатида қайд этилган Абдуллоҳ Балидеҳ халқаро фаолиятини 2005 йилда бошлаган. Балидеҳ бунгача “қалдирғочлар” иштирокидаги икки учрашувда ишлаган. Ушбу ўйинлар 2010 йилги мавсумга тўғри келиб, “Ал-Ваҳда” (БАА) ва “Пирузи” (Эрон) жамоаларига қарши меҳмондаги учрашувларга тўғри келган. Эътиборлиси, қатарлик ҳакам бошқарган юқоридаги учрашувларда “Бунёдкор” ғалаба қозонган.

    Таъкидлаб ўтиш жоизки, “Бунёдкор” плей-оффга йўлланма олиши учун “Поханг Стилерз”ни енгиши лозим.

    Чемпионлар лигаси-2012
    “Е” гуруҳи, 6-тур
    16 май, чоршанба
    «БУНЁДКОР» (Ўзбекистон) – «ПОХАНГ СТИЛЕРЗ» (Жанубий Корея)
    Рефери: Абдуллоҳ Балидеҳ
    Рефери ассистенти 1: Волид Султон ал-Маннаий
    Рефери ассистенти 2: Рамазон Саид ан-Наимий
    Захира ҳаками: Хамис Муҳаммад ал-Куварий (барчаси – Қатар)
    Ҳакамлар эксперти: Салим Саид ас-Сувайдий (БАА)
    Учрашув комиссари: Гоко Суминори (Япония)

Мавзуга оид бошқа хабарлар