Янгиликлар

  • “Гамба Осака”да бош мураббий ўзгарди

  • Сана: 28.03.2012
  •  

    “Гамба Осака” футбол клуби раҳбарияти бразилиялик мутахассис Хосе Карлос Серраони истеъфога чиқарди.

    Бунинг сабаби аниқ – жамоа беш бор кетма-кет мағлубиятга учраб “Жей” лигада ҳам, Чемпионлар лигасида ҳам яққол аутсайдерга айланди.

    - Бизнинг жамоага Серраонинг ўйин услуби мос тушгани йўқ ва кетма-кет мағлубиятларга учрадик. Бу жамоа тарихидаги энг ёмон стартдир. Лекин жамоанинг ҳаракатлари ва кўрсатаётган ўйинлари ёмон эмас, - дейилган клуб президентининг расмий баёнотида.

    Янги бош мураббийи этиб, “Гамба Осака” таркибида 280 учрашув ўтказган жамоанинг тирик афсонаси Масанобу Мацунами тайинланди.

    - Жамоанинг омадсиз старти менга маълум. Бундан-буён фақат ғалаба учун ҳаракат қиламиз, - дейди Мацунами.

     

Мавзуга оид бошқа хабарлар