Янгиликлар

  • “Стильярд” стадионига 5-6 минг томошабин келиши кутиляпти

  • Сана: 19.03.2012
  • Бугун “Бунёдкор” эртага учрашувни қабул қиладиган аренада ўзининг расмий машғулотини ўтказди. Кечаги машқлар жойи - “Похан” клубининг машғулот базасидаги майдоннинг ҳолатидан “Стильярд”даги чим анча яхши аҳволда. Асосий майдон майсасига эътибор бошқача бўлганлиги шундоқ кўриниб турибди.

    Стадионга яқинлашганимизда чиптахоналарга кўзимиз тушди. Эртанги учрашув чипталари уч хил нархда чиқарилган:
    3.000 вон - тахминан 3 доллар
    5.000 вон - тахминан 5 доллар
    10.000 вон - тахминан 10 доллар

    Стадион менежерини саволга тутдик:
    - Эртага қанча томошабин тушиши кутиляпти?
    - Бу Чемпионлар лигаси ўйини бўлишига қарамай, менимча, озчилик - беш-олти минг ишқибоз келса керак.

    - Нега? Ахир “Кей”-Лига доирасида 17 март куни ўтган “Похан” - “Пусан И’Парк” учрашувига 9,5 мингдан ортиқ томошабин тушибдику?!
    - Бу баҳс шанба куни ўтказилганди. Дам олиш куни эди. Чемпионлар лигаси беллашувлари иш кунига тўғри келяпти. Шундан келиб чиқиб, оз томошабин келишини тахмин қиляпмиз. Буни аввалги мавсумлардан яхши биламиз.

Мавзуга оид бошқа хабарлар