Янгиликлар

  • Шин Хюн-Мин: “Бунёдкор”нинг номи аллақачон тан олинган

  • Сана: 19.03.2012
  • “Похан”нинг 26 ёшли сардори “қалдирғочлар” билан илк маротаба тўқнаш келаётгани йўқ. Шин Хюн-Мин “Бунёдкор”га қарши кечган 2009 йилги баҳсларда ҳам “Похан Стилерз” сафида эди.

    - Ўша беллашувларни эслайсизми?
    - Албатта. Бундай дамларни унутиб бўладими?! Дунёнинг энг яхши мураббийларидан бири Луиз Фелипе Сколари ёки жаҳоннинг энг яхши футболчиларидан бири Ривалдоларга қарши баҳслар ҳар қандай ўйинчининг ёдида бутун умр сақланиб қолади. “Бунёдкор” ўз таркибига бундай юлдузларни жалб эта олгани ўша маҳал клубга бутун дунё бўйлаб катта нуфуз келтирганди. Шунинг учун ҳам “Бунёдкор”нинг номини кўплаб бошқа юртларда ҳам яхши билишади. Бу Осиёнинг тан олинган футбол клубларидан бири.
    Бундан ташқари, мен Ўзбекистон терма жамоасига қарши ҳам тўп сурганман. Мен ўзбек футболини Осиёдаги етакчилар сафига қўшаман.

    - “Бунёдкор”нинг сўнги ўйинлари ҳақида қандай тасаввурга эгасиз?
    - Биз рақибнинг Чемпионлар лигасидаги охирги учрашувини кўриб чиқдик. Жамоа яхши ўйин кўрсатди. Аммо шу куни омад австралияликларга кулиб боқди.
    Бизда “қалдирғочлар” тўғрисида етарлича маълумотлар бор.

Мавзуга оид бошқа хабарлар