Янгиликлар

  • Хван Сун-Хон: “Бунёдкор” - ҳавфли рақиб

  • Сана: 19.03.2012
  • Анжуманнинг иккинчи қисми мезбонлар аъзолари иштирокида ўтди. Журналистлар саволларига “Похан” устози Хван Сун-Хон ва 20-рақам остидаги ярим ҳимоячи, жамоа сардори Шин Хюн-Мин жавоб қайтардилар.

    - Биз турнирнинг энди биринчи ўйинларини ўтказдик. Ҳисобимизда Япония сафарида қўлга киритилган муҳим ва йирик ғалаба бор бўлсада, ҳали бирор бир нарса дейишга эрта. Олдинда яна бештадан учрашув бор, - деди “Похан” устози гапларининг бошида.

    - “Кей”-Лигадаги муаммоларингиз эртанги баҳсга таъсир қилмайдими?
    - Йўқ. Бу нарса бизга ҳалал бермаслиги керак. Биз ўз мухлисларимиз кўз ўнгида шарманда бўлмоқчи эмасмиз.

    - “Бунёдкор” ҳақида қандай фикрдасиз?
    - Бу анча ҳавфли рақиб. Ҳужумкор ўйин кўрсатади. Мисол учун, “Аделаида”га ютқазган бўлса ҳам, бу учрашувда тўлиқ устунликка эга бўлди. Кўплаб ҳужумлар уюштирди.

    - Кўп голли паслар берадиган ўнг қанот ярим ҳимоячингиз Хван Чжин-Суннинг жароҳати қанчалик оғир?
    - У ўйинга ҳали 100 фоиз тайёр эмас. Лекин тайёргарлик қиляпти. Кўрамиз, эртага у бошланғич таркибдан ўрин оладими ёки захирада қоладими.

    - Эртага қандай натижа қайд этилади? Жамоаларнинг имкониятлари қандай?
    - Менимча, имкониятлар эликка эллик. “Бунёдкор”нинг кучли ярим ҳимоясини ёпа олсак, яхши натижага эришишимиз мумкин.

    - “Похан”да ҳозир 3 очко бор, “Бунёдкор”да очко йўқ. Меҳмонлар шунинг учун ғалабани кўпроқ хоҳлашлари аниқ. Яъни асосий эътиборни ҳужумга қаратишади. Бунга мос тактика ўйлаб қўйдингизми?
    - Биз қилган видеотаҳлил шуни кўрсатдики, “Бунёдкор” “Аделаида Юнайтед” билан учрашувда ҳам асосий эътиборини ҳужумга қаратган. “Бунёдкор”ни мен ҳужумкор тактика қўллайдиган клублар сарасига киритаман. Аксинча, Японияда “Гамба”га қарши биз ҳимоядан ўйнадик. Аммо эртага албатта ҳужумкор руҳда тўп сурамиз.

    - Жамоа “Кей”-Лига доирасида ўз майдонида ҳали юта олмади. Бу омил футболчиларингизга психологик томондан ҳалақит бермаяптими?
    - Бу катта муаммо эмас. Корея Лигасида жами 44та ўйин ўтказамиз. Чемпионлар лигасида атиги 6та. Шунинг учун бизга ҳозирча Чемпионлар лигасидаги ғалабалар муҳимроқ. Буни футболчиларим ҳам яхши ҳис этишяпти.

    - Қосимов фақат ижобий натижа ҳақида ўйлаётганини гапирди. Бунга нима дейсиз?
    - Биринчи учрашувда мағлубиятга учрагани “Бунёдкор”ни албатта олдинга ундайди. Лекин биз ҳам шунчаки қараб турмаймиз.

Мавзуга оид бошқа хабарлар