Янгиликлар

  • Афсонавий Хван Сун-Хон танлайдиган “Похан”нинг бизга қарши тахминий таркиби

  • Сана: 18.03.2012
  • Хван Сун-Хон “Похан Стилерз”га 2010 йилнинг ноябридан буён бош мураббийлик қилиб келмоқда. У Жанубий Корея футболидаги афсонавий футболчилар сарасига киради. 1990, 1994 ҳамда 2002 йилги жаҳон чемпионатлари иштирокчиси терма жамоа таркибида жами 103 учрашув ўтказиб, 50та гол киритишга эришган. Шу жумладан, ЖЧ-2002нинг ярим финалчиси саналади.

    “Похан” учун 2012 йилги расмий мавсум 18 февралдан бошланган. Шу куни жамоа Чемпионлар лигаси плей-офф учрашувида Таиланднинг “Чонбури” клубини қабул қилганди.

    Шу ўйиндан бери (уни ҳам қўшиб ҳисоблаганда) рақибларимиз жами 5та беллашув ўтказишди. Шу беш ўйинни таҳлил қилиб чиқиб, 20 март куни “Похан Стилерз” – “Бунёдкор” баҳсида Хван Сун-Хон майдонга бошланғич таркибда туширадиган 11 нафар футболчини тахмин қилдик. Бизнинг тахминимиз қуйидагича:
    Танланадиган ўйин тизими - 4-4-1-1
    Дарвозада - №1 Шин Хва-Йон (1983 й.т.)
    Чап қанот ҳимоясида - №24 Ким Дэ-Хо (1988)
    Марказий ҳимоянинг чап тарафида - №3 Ким Кван-Сук (1983)
    Марказий ҳимоянинг ўнг тарафида - №7 Зоран Рендулич (1984, Сербия)
    Ўнг қанот ҳимоясида - №17 Шин Кван-Хун (1987)
    Чап қанот ярим ҳимоясида - №11 Парк Сун-Хо (1982)
    Чап тарафдаги марказий ярим ҳимоячи - №14 Ким Тэ-Су (1986)
    Ўнг тарафдаги марказий ярим ҳимоячи - №20 Шин Хюн-Мин (1986)
    Ўнг қанот ярим ҳимоясида - №8 Хван Чжин-Сун (1984)
    Ҳужумчи ортида - №10 Дерек Асамоа (1981, Гана)
    Ҳужумда - №27 Ианис Зику (1983, Руминия)

Мавзуга оид бошқа хабарлар