Янгиликлар

  • “Поханг Стилерз” ғалабани сақлаб қололмади

  • Сана: 17.03.2012
  • Шанба куни Жанубий Корея чемпионатининг учинчи тур учрашувларига старт берилди.

    20 март кунги Чемпионлар лигасидаги рақибимиз бўлмиш “Поханг Стилерз” клуби ўз майдонида "Пусан И'парк" билан дуранг қайд этди. Ўйиннинг 11 ва 39-дақиқаларида Зику томонидан киритилган голлардан сўнг поханликлар 2:0 ҳисобида олдинда боришаётганди. Аммо 43-дақиқада Юм Ким Хан ва 71-дақиқада Жонг Вон Лининг жавоб голлари якуний натижа 2:2 бўлишини таъминлади.

    Учта ўйинда икки очко жамғарган “Поханг Стилерз” мусобақа жадвалининг 10-поғонасини эгаллаб турибди.

     

Мавзуга оид бошқа хабарлар