Янгиликлар

  • “Гамба Осака”нинг навбатдаги мағлубияти

  • Сана: 17.03.2012
  • Бугун Япония чемпионатининг иккинчи тур учрашувлари бўлиб ўтди.

    “Бунёдкор”нинг Чемпионлар лигаси “Е” гуруҳидаги рақиби “Гамба Осака” клуби Осака дербисида “Серезо Осака” жамоаси меҳмони бўлиб, 2:1 ҳисобида мағлубиятга учради.

    Учрашувнинг 20-дақиқасида Веллингтон майдон эгаларини ҳисобда олиб чиқди. Орадан саккиз дақиқа ўтиб Оливейро томонидан киритилган голдан сўнг ҳисоб тенглашди. Аммо иккинчи бўлимга ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқалар ўтиб бораётган маҳалда Дос Сантос “Серезо Осака”нинг ғалаба тўпини киритди ва “Гамба Осака”ни очкосиз қолдирди.

    Иккинчи турдан сўнг “Кашима Антлерс”, “Албирекс Нигата” ва “Гамба Осака” клублари ҳисобида биронтаям очко йўқ.

     

Мавзуга оид бошқа хабарлар