Янгиликлар

  • “Аделаида Юнайтед” ғалабани дурангга алмашди

  • Сана: 11.03.2012
  • Австралия А-лигасининг 24-турида Чемпионлар лигасидаги рақибимиз “Аделаида Юнайтед” клуби дуранг қайд этди.

    Жон Космина шогирдлари “Брисбан Роар” клуби меҳмони бўлдилар. Учрашувнинг 15-дақиқасида Ремси томонидан киритилган гол аделаидаликларга ғалаба келтираётган эди. Аммо 70-дақиқада Бериша ўртадаги мувозанатни тиклашга муваффақ бўлди – 1:1.

    “БРИСБАН РОАР” – “АДЕЛАИДА ЮНАЙТЕД” 1:1 (0:1)
    Голлар: Ремси 15 (0:1), Бериша 70 (1:1)
    “Аделаида Юнайтед” таркиби: 20.Бирижитти, 2.Малик (4.Маккаин 60), 3.Богард, 5.Мюллен, 6.Кассио (21.Усукар 80), 7.Каравелла, 10.Видошич (25.Костопоулос 77), 11.Джайт, 12.Голек, 14.Ватсон, 17.Ремси

Мавзуга оид бошқа хабарлар