Янгиликлар

  • Термамизнинг тарихий ғалабаси

  • Сана: 29.02.2012
  • Ўзбекистон миллий терма жамоаси меҳмонда Япония термасини мағлубиятга учратди.

    Вадим Абрамов бошқарувидаги миллий терма жамоамиз 2014 йилги жаҳон чемпионатининг 3-саралаш босқичини жуда ажойиб ғалаба билан якунлади. Нагоя шаҳрида ўтган Япония термасига қарши ўйинда вакилларимиз Александр Шадрин томонидан киритилган ягона гол эвазига ғалаба қозондилар.

    ЯПОНИЯ – ЎЗБЕКИСТОН 0:1 (0:0)
    Гол: Шадрин 53
    Огоҳлантиришлар: Шадрин 64, Саломов 90
    Япония: Эйжи Кавашима, Юто Нагатомо,  Ацуто Учида, Ясухито Эндо, Жунго Фужимото (Такаши Инуи 46),  Шинжи Оказаки, Шинжи Кагава,  Ясуюки Конно (Юто Нагамото 84), Майк Хавинаар (Таданари Ли 66), Макото Хасебе,  Мая Ёшида
    Ўзбекистон: Игнатий Нестеров, Ислом Иномов,  Анзур Исмоилов, Артем Филипосян, Станислав Андреев (Дилшод Раҳматуллаев 38), Жасур Ҳасанов, Темур Кападзе,  Азизбек Ҳайдаров, Илдар Магдеев (Ойбек Қиличев 38),  Александр Шадрин (Шавкат Саломов 65),  Баҳодир Насимов

    Эътиборлиси, ўзбек футболи тарихида термамиз японияликларни бирон маротаба ҳам мағлуб эта олмай келишаётганди. Ушбу нохуш анъанага 2012 йилнинг 29 февраль санасида барҳам берилди.

    Шу тариқа, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2014 йили Бразилияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатининг 3-саралаш босқичини ўз гуруҳида биринчи ўринда якунлади.

Мавзуга оид бошқа хабарлар