Янгиликлар

  • Танишинг, “Бунёдкор” рақиби: “Гамба Осака” (Осака, Япония)

  • Сана: 09.12.2011
  • 2012 йилги Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичида “Бунёдкор”га рақиблик қилувчи “Гамба Осака” мусобақада Япония J-лигасининг 3-ўрин соҳиби сифатида иштирок этмоқда.

    Клуб 1980 йили ташкил топган.
    Стадиони: “Экспо ‘70” (21,000 томошабинга мўлжалланган)
    Лақаби: “Оёқда мустаҳкам турувчилар”
    Веб-сайти: www.gamba-osaka.net

    Япония J-лигаси чемпиони – 2005
    Япония J-лигаси вице-чемпиони – 2010
    Япония J-лигаси бронза медаллари соҳиби – 2002, 2004, 2006, 2007, 2009, 2011
    Япония кубоги соҳиби – 2007
    Япония кубоги финалчиси – 2005
    Япония Император кубоги соҳиби – 2008, 2009
    Япония Император кубоги финалчиси – 2006
    Осиё Чемпионлар лигаси ғолиби – 2008

    2011 йилги Япония J-лигаси 3 декабрь куни ниҳоясига етди. Чемпионатнинг сўнгги туригача чемпионлик учун курашган “Гамба Осака” аъзолари якунда 3-ўрин билан чекланишди. Чемпионлик шоҳсупасига кўтарилган “Кашима Рейсол” 72, иккинчи бўлган “Нагоя Грампус” 71 ва “Гамба Осака” 70 очко билан кучли учликни ташкил этиб беришди.

    “Гамба Осака” легионерлари:
    Ким Жун Я (Шимолий Корея, 1988 йил), ҳимоячи
    Рафаэль дос Сантос де Оливейра Рафиньо (Бразилия, 1987 йил), ҳужумчи
    Ли Кюн Хо (Жанубий Корея, 1985), ҳужумчи
    Мануэль Афонса Жуниор (Бразилия, 1991 йил), ҳужумчи
    Ким Сеунг Ёнг (Жанубий Корея, 1985 йил), ярим ҳимоячи

    Бош мураббий – Акиро НИШИРО
    1955 йил, 7 апрелда туғилган (56 ёш)
    “Гамба Осака” ўн йилдан буён Акиро Ниширо раҳбарлигида фаолият кўрсатади.

Мавзуга оид бошқа хабарлар