Милош Трифунович

Туғилган санаси: 15.10.1984

Туғилган жойи: Белград, Сербия

Фуқаролиги: Сербия

Амплуаси: Ҳужумчи

“Бунёдкор” ФКдаги фаолияти: 2011 йил

“Бунёдкор” ФК билан эришган натижалари: Ўзбекистон чемпиони (1): 2011, Ўзбекистон чемпионатининг энг яхши тўпурари (1): 2011 йил (17та гол)

2011 йилги мавсум арафасида жамоамизга келиб қўшилган сербиялик ҳужумчининг дастлабки турлардаги ишлари у қадар юришмаган эди. Лекин вақт ўтган сари Трифунович аслида қандай ҳужумчи эканлигини намойиш этган ҳолда рақиблари дарвозасини кетма-кет ишғол қила бошлади. Осиё Чемпионлар лигаси, Ўзбекистон чемпионати ва кубоги баҳсларини қўшиб ҳисоблаганда 35та учрашувда майдонга тушган Милош Трифунович жами 22та гол муаллифига айланди. Унинг энг ажабтовур ҳислати, киритган голининг аҳамияти жуда баланд бўладими ёки йўқми доимо бир хил – ўта жиддий тусга кирган ҳолда голларини нишонларди. У “Бунёдкор” сафида жуда кўплаб муҳим голлар урган.