Стевица Ристич

Туғилган санаси: 23.05.1982

Туғилган жойи: Вршац, Сербия

Фуқаролиги: Македония

Амплуаси: Ҳужумчи

“Бунёдкор” ФКдаги фаолияти: 2010 йил

“Бунёдкор” ФК билан эришган натижалари: Ўзбекистон чемпиони (1): 2010, Ўзбекистон кубоги соҳиби (1): 2010

“Бунёдкор” ФКдаги қисқа фаолияти билан жамоанинг “ҳурмат тахтасидан” жой олиш айнан Стевица Ристичга насиб этган. У бир мавсум тўлиқ ўйнамай туриб, клубнинг энг яхши тўпурарлари рўйҳатига кира олди. Эсингизда бўлса, “Бунёдкор”нинг 2010 йилги Осиё Чемпионлар лигаси “заявка”сидан четда қолгани жуда кўпчиликни ҳайрон қолдирганди. Шунга қарамасдан македонялик ҳужумчи Ўзбекистон чемпионати ва кубоги баҳсларига умид билан қараб, 24 учрашувда жами 18та гол уришга эришди. Айниқса, ўша йили Ристичнинг Ўзбекистон кубоги финалида “Шўртан” дарвозасига киритган голи қадр-қиммат борасида жуда аҳамиятлидир.