Виктор Карпенко

Туғилган санаси: 07.09.1977

Туғилган жойи: Бухоро, Ўзбекистон

Фуқаролиги: Ўзбекистон

Амплуаси: Ярим ҳимоячи

“Бунёдкор” ФКдаги фаолияти: 2007-2012 йиллар

“Бунёдкор” ФК билан эришган натижалари: Ўзбекистон чемпиони (4): 2008, 2009, 2010, 2011, Ўзбекистон кубоги соҳиби (3): 2008, 2010, 2012, Осиё Чемпионлар лигаси ярим финалчиси (2): 2008, 2012

Виктор Карпенко “Бунёдкор” сафида энг кўп учрашув ўтказганлар рўйҳатида якка пешқадам бўлиб турибди. У “Бунёдкор” билан турли хил мусобақаларнинг расмий учрашувларида жами 202та учрашув ўтказишга муваффақ бўлган. У клубдаги 2007-2012 йиллардаги фаолияти мобайнида ёшларга профессионал футболчи қандай бўлиши лозимлиги борасида ўрнак бўлиб келди. Карпенконинг узоқ масофалардан йўллайдиган кучли зарбалари ва қанотдан ошириб берувчи голли паслари ҳали-ҳамон ёдимизда! У “Бунёдкор” ФК тарихида ўчмас из қолдирган.